8-17 ноябрь кунлари швейцариялик шифокорлар беморларни тиббий кўрикдан ўтказади, туғма юрак нуқсонлари бўлган кишиларни операция қилади, аортокоронар ва миниинвазив жарроҳлик амалиётларини ўтказади. Бундан ташқари, улар томонидан ўзбекистонлик ҳамкасблари учун интервенцион кардиологиянинг замонавий усулларидан фойдаланиш бўйича тренинглар ва маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Швейцариялик мутахассисларнинг Ўзбекистонга ташрифи масалалари мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн (Германия) шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Швейцариянинг “EurAsia Heart” (EAH) тиббиёт жамғармаси вакиллари билан ўтказилган музокаралар доирасида ишлаб чиқилди.

EAH 2006 йил Цюрих шаҳрида ташкил этилган. Жамғарманинг асосий фаолияти юрак-қон томир касалликлари соҳасида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббиёт ходимларини тайёрлашга кўмаклашишдан иборат.