Бу ҳақда AP маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.
Полиция вакили Фредерик Папо “қасддан қилинган ҳаракат” эҳтимоли текширилаётганини, аммо якуний хулосалар тергов тугагандан сўнг чиқарилишини айтди.
Ёниб кетган автобус миллий почта хизмати таркибига кирувчи PostBus компаниясига тегишли эди. Швейцария оммавий ахборот воситалари транспорт воситасининг бутунлай аланга ичида қолганини кўрсатувчи кадрларни эълон қилишди.
“Қутқарув хизматлари воқеа жойига етиб келишди ва автобуснинг бутунлай аланга ичида эканлигини аниқлашди”, дейилади минтақавий ҳукумат баёнотида.
Полиция маълумотларига кўра, оғир жароҳат олган уч нафар жабрланувчи шифохонага олиб кетилган, яна икки нафарига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Прокуратура фожиа ҳолатларини аниқлаш учун жиноий тергов бошлади, деб хабар берди report.az.