Учрашувда Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграция тизимини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хорижда турли қийинчилик ва муаммоларга дуч келаётган меҳнат мигрантларига кўрсатилаётган ёрдамлар тўғрисида маълумот берилди.
Меҳнат мигрантлари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Уларни қийнаб келаётган кўплаб саволларга жавоб қайтарилиб, аниқланган муаммолар жойида бартараф этилди.