Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан “CAPTIVA” русумли автоуловда кириб келган фуқаронинг кўл юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, фуқаронинг сумкасидан рухсат берувчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати 53 млн. сўмлик дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида "Дорилар ва фармацeвтика фаолият ҳақида" Қонунига мувофиқ, дори воситаларини реализация қилиш фақат дорихоналар томонидан амалга оширилади.