Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.М. ҳамда В.А. 5 дона қоғоз қутиларда сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, чет элда ишлаб чиқарилган 2000 қути дори воситаларини сотишга уринаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Шунингдек, фуқаро В.А. бошқарувидаги “Каптива” русумли автотранспорт воситасиҳам белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автоулов салонида ҳам 600 қути дори воситалари борлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 663 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.