Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан фуқаро Х.М. бошқарувидаги «Нексия» русумли енгил автотранспорт воситаси вилоятнинг Олтинкўл тумани ҳудудида тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 45 миллион сўмлик 5 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситаларини борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.