Ўрганишлар давомида кармана туманидаги «ЛОЛА КАРМАНА» корхонасида 2 турдаги цемент сотилаётганли маълум бўлди. Шунингдек, PS 400-D20 цемент маҳсулотига тегиш бўлган сифат гувоҳномаси ёки маҳсулотни сифатини тасдиқловчи бирор ҳужжат сотувчи томонидан тақдим этилмади. SЕM II/A –K (P-I) 32,5 Н маркали цемент маҳсулотига тегишли юк хати билан келган, ишлаб чиқарувчи томонидан берилган сифат гувоҳномалари мавжуд.

Ўрганилган 2 турдаги цемент маҳсулоти қоплари тамғасида «Қизилқумсемент» АЖ томонидан ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилган. Жамиятда цемент маҳсулотларини сақлашга оид меъерий ҳужжатлар мавжуд эмас, қўлланилаётган 1-дона 150 кқ электрон тарози қиёсланмаган, дея хабар беради «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Матбуот хизмати.

Ўрганиш вақтида цемент маҳсулотини сақлашга доир меъерий ҳужжатлар талабларини ўрганиб чиқиш ва ўлчаш воситаларини қиёслаш бўйича мутасаддиларга тушунтиришлар берилди.