Унда Фарғона туманидаги “Саткак цемент” МЧЖдан 155 дона шифер сотиб олгани ва 55 донасини ишлатганда шиферлар сифатсиз бўлгани сабабли барчаси ёрилиб кетгани тўғрисида маълумот берган.

Истеъмолчи бир неча маротаба “Саткак цемент” МЧЖ раиси А.Аминжоновга мурожаат қилсада ҳеч қандай жавоб бўлмаган.

Федерациянинг Қувасой шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганиш жараёнида Р.Усмонова ҳақиқатдан ҳам Фарғона туманидаги “Саткак цемент” МЧЖдан 155 дона шифер сотиб олганлиги ва 55 донасини ишлатганда шиферлар сифатсиз бўлганлиги сабабли барчаси ёрилиб кетгани ҳамда барча тасдиқловчи ҳужжатлари борлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари бўйича қонуний ҳал этиш мақсадида “Саткак цемент” МЧЖ раиси номига хат билан мурожаат қилишимиз натижасида беш кун ичида 155 дона сифатсиз шиферлар сифатлисига алмаштириб берилишига эришилди.

Яна бир мурожаат, Бухоро вилоят Бухоро туманида яшовчи фуқаро Х.Р. томонидан келган бўлиб, қайд этилишича истеъмолчи, Бухоро шаҳар М.Иқбол кўчасида жойлашган «Т.М» унитар корхонасига қарашли савдо дўконидан САМСУНГ А 31 русумли мобил телефонини 2 450 000 сўм нақд пулга харид қилгани ҳамда орадан кўп вақт ўтмасдан ушбу мобил телефони сифатсиз бўлиб қолгани аниқланган ва сотувчи унинг оғзаки эътирозига ва бошқа телефонга алмаштириб беришни талаб қилганида рад жавобини берган.

Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида, телефон учун тўланган маблағ истеъмолчига қайтарилди.