5-синфдан бошлаб, 11-синфга қадар ягона синф раҳбарини тайинлаш бўйича низом жорий этилди.
Янги низомга мувофиқ, мактабларда синф раҳбарларига қўйиладиган умумий талаблар ишлаб чиқилди.
- камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
- мактабда тўлиқ ставкада аосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
- бўлиниб ўқитиладиган фанлардан дарс бермайдиган;
- одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
- руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
- ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.
Шунингдек, қабул қилинган янги низомга мувофиқ, синф раҳбарларининг
- амалдаги хужжатлари сони оптималлаштирилди;
- фаолиятини баҳолаш мезонлари яратилди;
- малака ошириш курслари ишлаб чиқилди;
- ота-оналар билан ишлаш тизими такомиллаштирилди.
Ушбу ўзгаришлардан синф раҳбарларининг ўқувчилар тарбиясига сезиларли таъсир этиши ва 5-синфдан 11-синфгача ягона синф раҳбарининг бириктирилиши натижасида синфдаги ижтимоий муҳитни соғлом равишда ушлаб туриш имкони мавжуд бўлиши мақсад қилинганлиги маълум қилинган.