Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирда станцияда синов-созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Станциянинг авариявий ўчиши натижасида аварияга қарши автоматика ишлаб, республика ҳудудининг айрим қисмларида электр таъминоти вақтинча узилган. Асосан қишлоқ хўжалиги сув насослари ва аҳоли истеъмолчиларида узилишлар кузатилган.

Ҳозирда электр таъминотидан узилган барча истеъмолчилар тармоққа қайта уланган.

Электр таъминотини тиклаш жараёнида энергия сақлаш тизимлари ҳамда электр станцияларидаги захира қувватлар ишга туширилиб, истеъмолчилар босқичма-босқич тармоққа уланган.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралди.