-Бу касаллик тўсатдан, ёки секин-аста рўй беради, - дейди Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, жарроҳ Зоҳид Эркабоев. -Кўп қон йўқотиш, механик шикастланиш туфайли қон босимининг пасайиб кетиши, беморнинг қон гуруҳига мос келмайдиган қон қуйиш, ток уриши, Септик аборт, дорилар ва бошқа металл тузларидан заҳарланиш оқибатида буйрак паренхимасининг шикастланиши, сийдик йўлининг ўсма ёки буйрак тошлари билан бекилиб қолиши, шикастланиш туфайли иккала буйрак зарарланиши ўткир буйрак етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин.
Шу мақсадда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига Германияда ишлаб чиқарилган, энг сўнгги русумдаги 4 та Model "Dialog ~B. BRAUN" "сунъий буйрак " аппарати 6 миллиард 432 миллион, 816 минг сўмга келтирилди.
Ушбу келтирилган "сунъий буйрак" аппарати Сирдарё вилоятида яшаётган, ўткир буйрак етишмовчилиги касаллиги билан касалланган беморларни даволашда ва уларни соғлом ҳаётга қайтаришда қўл келади.
Энди вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига келтирилган ва ўткир буйрак етишмовчилиги касаллиги билан касалланган беморларни даволашда қўлланилаётган "сунъий буйрак " аппаратлар сони ушбу келтирилган аппаратлар билан ҳисоблаганда 10 тага етди.
Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш
бошқармаси ахборот хизмати