Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлиб, тармоқ фаоллари ўз қарашларини баён этди. Кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ҳокимлик ҳамда автомобиль етказиб берувчи автосалон ўртасида тузилган шартнома бекор қилинди.
Мазкур маблағлар маҳаллий буджетга тикланган ҳолда вилоятдаги эҳтиёжманд, ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган оилаларни янада қўллаб-қувватлаш учун «Саховат ва кўмак» жамғармасига йўналтирилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Мазкур ҳолат бўйича ҳокимнинг биринчи ўринбосарига «ҳайфсан» берилди.