Мактабларнинг очилиши тўғрисидаги қарорлар ҳар бир мактаб бўйича индивидуал тарзда санитария-эпидемиологик вазият инобатга олинган ҳолда Маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинишда давом этяпти.

Хусусан, 7 сентябрда вилоятда 23 та (7.4%) мактаб фаолиятини бошлаган бўлса, 14 сентябрдан 57 та (62.4%), 21 сентябрда 193 та (62.4%) мактаб фаолиятини тиклади.

28 сентябрда фаолиятини тиклаган мактаблар сони 86,4 фоизга етди. Бугун ўз фаолиятини тўлақонли равишда олиб бораётган мактаблар сони 267 тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, мактаб фаолияти тикланмаган ўқувчиларнинг таълим олиши «Онлайн-мактаб» лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланади, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Гайрат Эрназаров