Бу эса, шу турдаги амалиётларни Сирдарёда йўлга қўйиш имконини беради, — дейди эндоваскуляр хирургия бўлими мудири Хуршид Ҳакимов. — Жарроҳлик амалиётининг қулайлиги шундаку, танага тиғ тегмайди, жарроҳлик амалиёти қисқа вақт давом этади. Қолаверса, операциядан кейинги реабилитация вақти ҳам қисқа. Очиқ операцияда кузатилиши мумкин бўлган қон кетиш, тикилган дефектларнинг қайта очилиб кетиш каби асоратлар кузатилмайди.

Юқори технологик эндоваскуляр жарроҳлик амалиёти Республика Болалар миллий тиббиёт марказининг етакчи мутахассислари томонидан сирдарёлик эндоваскуляр жарроҳлар билан ҳамкорликда амалга оширилди. Ва натижада юрак нуқсони бартараф этилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.