Фурқат Тошматов олган суратлар
200 ўринга мўлжалланган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказ Сирдарё филиали 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, вилоятдаги энг катта тиббиёт муассасаларидан бири ҳисобланади.
17 та бўлимдан иборат мазкур тиббиёт муассасасининг Гулистон шаҳридаги 11 та тез тиббий ёрдам бўлимлари ва унинг 54 та шохобчалари томонидан аҳолига хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Илмий марказ вилоят филиали биносини 2019-2021 йилги инвестиция дастурига туширилгани, бу юмушларни бажарилиши учун 21 миллиард сўм бюджет маблағини ажратилиши, реконструкция қилиш ишлари икки босқичда амалга оширилгани тиббий хизмат кўрсатиш тизими ютуқларининг бош омили бўлди.
Ушбу муассасанинг биринчи босқичи учун, ўтган 2019 йилда 9 миллиард сўм маблағ ажратилганди. Дилмурод Сайидазимов раҳбарлигидаги «Шоҳрух Демербек» масъулияти чекланган жамият қурувчилари белгиланган муддатдан олдин реконструкция ишларини бажарган. Ўтган йили 140 ўринга мўлжалланган маъмурият ва ички дорихона бўлимлари, 15 ўринли шошилинч гинекология бўлими, 25 ўринли 1-шошилинч хирургия бўлими, 25 ўринли 2-шошилинч хирургия бўлими, 30 ўринли шошилинч терапия бўлими, 25 ўринли шошилинч педиатрия бўлими, 20 ўринли шошилинч педиатрия бўлими реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган.
Мазкур муассасанинг иккинчи босқичи учун 11 миллиард 6 миллион сўмдан зиёдроқ маблағ йўналтирилди. Ушбу юмушларни мазкур қурилиш ташкилоти қурувчилари бажарди. Даволанувчилар учун ҳам, тиббиёт ходимлари учун ҳам ҳар томонлама қулай ва шинам шароитлар яратилди. Қабул-диагностика ва клиник диагностика бўлимлари, 15 ўринли шошилинч травматология бўлими, 15 ўринли шошилинч нейрохирургия бўлими, 20 ўринли шошилинч болалар хирургияси бўлими, 10 ўринли токсикология ва гемодиализ бўлимлари, 9 ўринли терапевтик реанимация бўлими, 6 ўринли болалар реанимация бўлими, 9 ўринли хирургик анестезиология ва реанимация бўлимларини реконструкция қилиш ишлари якунланди.
Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят
соғлиқни сақлаш бошқармаси
матбуот хизмати ходими.