Президентимизнинг жорий йил 13 октябрь куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида мазкур ҳудудларда барпо этилган кўп қаватли уйлардан фойдаланиш, уларни доим соз ҳолатда сақлаш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган эди.

photo_2020-10-29_10-41-57.jpg

Сардоба туманида ушбу топшириқ ижроси юзасидан ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи йиғилишида турли вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, вилоят фаоллари иштирок этди.

Йиғилишда янги уйларни тақсимлаш ва аҳолининг ушбу уйларга кўчиб ўтишини ташкил этиш, мазкур ҳудудларда “Хавфсиз маҳалла” тизимини жорий этиш, ҳудуд аҳолиси бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

photo_2020-10-29_10-41-57 (2).jpg

Таъкидланганидек, ҳудуддаги ушбу улкан бунёдкорлик ишлари давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида беғарарз амалга оширилган. Янги уйларни ўз эгаларига бериш жараёни шаффоф тарзда амалга оширилади. Бу борада ҳар бир маҳалла гузарларида янги уй олувчилар ҳақида ахборотлар эълон қилинган.

photo_2020-10-29_10-34-29.jpg

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан янги уйларни тақсимлашда фуқароларнинг ҳужжатлари ўрганиб чиқилди. Шу асосида уйларга кўчиб киришдан олдин улар билан суҳбатлар ўтказилади. Бунда асосан, ҳудудда ноқонуний қурилмалар қурмаслик, коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, умумий фойдаланиладиган йўлаклар, уйлар атрофини озода сақлаш борасида тушунтириш берилади.

Йиғилишда мутахассислар томонидан Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги талафот етган хонадонларни янги қурилган кўп қаватли уйларга жойлаштириш режаси тақдимоти ўтказилди.