Хусусан, куни кеча Сирдарё вилоятига ҳам Хитойдан 85 дона кислород концентрати ва 4 дона электроотсос, 40 минг 583 евролик 3 дона портатив рентген аппарати келтирилди.

Тиббий асбоб ускуналар вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, Вилоят Пульмонология ва фтизиатрия шифохонаси, Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва барча туман тиббиёт бирлашмаларининг юқумли касалликлар бўлимларга етказилди

— Тиббиёт марказимизда коронавирус инфекциясига гумон қилинган ва касаллиги боис ётқизилган беморларимиз 188 нафар бўлиб, шундан 53 нафарини соғайтиришга эришдик, — дейди Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Зоҳид Эркабоев. — Бунда 9 нафар шифокор, 26 нафар ҳамшира, 25 нафар кичик тиббиёт ходимларининг хизмати катта бўлди.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига ҳам ушбу жиҳозлардан 6 дона сунъий нафас бериш аппарати, 13 дона кислород концентратор, 1 дона электроотсос келтирилди. Бу эса коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни соғлиғини тиклашда ва соғлом ҳаётига қайтаришда қўл келади.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш

бошқармаси ахборот хизмати