Жорий йил 5-7 май кунлари Токио (Япония) ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи академик эшкак эшиш спорт тури бўйича Осиё-Океания минтақавий саралаш мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли мусобақада академик эшкак эшиш спорт тури бўйича Сирдарё вилояти терма жамоаси аъзолари Ширин шаҳридан Исломова Луиза, Холмурзаев Шахбоз ва Маматқулов Мехрож ҳам иштирок этди.
Бунда икки кишилик эркаклар ўртасидаги баҳсларда Шахбоз Холмурзаев мусобақадаги самарқандлик шериги Сафаралиев Собир билан биргаликда финишга 3-бўлиб етиб келди ҳамда улар биргаликда Токио (Япония) ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига йўланма (лицензия)ни қўлга киритди.
Спортчиларимиз бугун эрта тонгдан Тошкент халқаро аэропортида Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси раҳбарияти томонидан муносиб кутиб олинди.
Шунингдек, жорий йилнинг 13-16 май кунлари Швейцарияда бўлиб ўтадиган якуний саралаш мусобақасида яна бир спортчимиз Одинаев Анисни иштирок этиши белгиланган бўлса, пара академия бўйича июнь ойида Италияда ўтказиладиган мусобақада спортчилармиздан Қўчқоров Отабек, Бўрибоева Феруза, Хабибуллаев Қудратулла, Тўйймуродов Сухроб, Дадаева Диёра, Султонов Акмаллар Токио (Япония) Олимпиядаси йўланмаси учун беллашади.
Маълумот учун Токио Олимпиядасига лицензия олган спортчилар 2 нафарга етди. Бунга пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Гулистон шаҳридан Ибрагимов Сервер йўланмани қўлга киритган эди, деб хабар беради Sxabar.uz