Спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича Италиянинг Вареза шаҳрида ўтказилган Халқаро Регата мусобақасида Сирдарё вилояти спортчилари Қўчқоров Отабек ҳамда Бўрибоева Ферузалар (спортчилар Сайхунобод туманидан) икки кишилик эшкак эшиш (микс) йўналишида 8.45.39 вақт кўрсаткичи билан кумуш медаль соҳиблари бўлишди.
Мазкур нуфузли спорт мусобақасида 30 дан ортиқ давлатдан келган спортчилар Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун ҳам беллашишди. Ушбу мусобақа рейтинг натижалари шу ой якунида эълон қилинади.
Академик эшкак эшиш бўйича Сирдарё вилояти терма жамоаси мураббийлари Ф.Хамрақулов, Б.Атамуродовларнинг фикрича, спортчиларимиз Қўчқоров Отабек ҳамда Бўрибоева Ферузаларнинг Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритиш эҳтимоли юқори, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Мазкур мусобақа бўйича якуний хулоса жорий йил 26 июнига қадар Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасига тақдим этилади.