Aндижон вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан ҳимоя қилинувчи Aндижон вилоятида мавжуд бўлган муқаддас зиёратгоҳлар, қадамжолар ва дам олиш масканларига айланган 13 та шифобахш булоқлар хусусидаги қимматли маълумотларни жамлаган “Шифобахш булоқлар” мобил иловаси яратилди

Шифобахш булоқлар таркибида калий, натрий, магний, калций, хлор, сулфат тузлари каби 20 дан ортиқ кимёвий моддалар мавжуд.

Айниқса, бу булоқлардан оқиб чиқаётган оби неъматнинг аллергик, асаб, ошқозон-ичак, урологик, эндокрин касалликларни даволашда фойдаси катта.

Ушбу мобил илова Aндижон вилоятига ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий туристларга шифобахш булоқлар тўғрисидаги маълумотларни ўзбек ва инглиз тилларида танишиш ҳамда булоқларнинг жойлашув ўрнини аниқлашда ҳам қулай имкониятларни тақдим этади.

Интеллектуал мулк агентлиги томонидан дастур рўйхатдан ўтказилиб, ДГУ 14407 рақамли гувоҳнома билан муҳофазага олинди, деб ёзмоқда агентлик матбуот хизмати.