Тадбирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори М.Болтабоев, Скейт Ўзбекистон ассоциацияси раиси А.Аҳмедов, ассоциация бош котиби К.Усмонов, Белбоғли кураш федерацияси раиси Р.Дастиров ва спорт жамоатчилиги қатнашди.

Скейт Ўзбекистон ассоциацияси бош котиби К.Усмонов скейт ва роллер спорт турлари тўғрисида йиғилганларга қисқача маълумот берди.

Тадбирда ташкилий масала кўрилди. Унда Скейт Ўзбекистон ассоциациясининг таълим соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича раис маслаҳатчиси лавозимига Маҳмуджон Болтабоев  ҳамда Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмасига  Равшан Дастиров жамоатчилик асосида раис этиб сайланди.