Веломобиль соатига 50 километр тезликка эриша олади. Унинг корпуси ўзига хос тарзда ишланган бўлиб, мустаҳкам материалдан фойдаланилган.

Кабинага ён томондан очиладиган люк орқали кирилади. Двигатель 1240 ваттли аккумулятор воситасида қувватланади. Веломобиль тежамкор режимда камида 255 километр масофани босиб ўта олади. Унинг вазни аккумулятор билан бирга атиги – 79 килограмм.

Компания президенти VM45 веломобили бир йилдан кечиктирилмай сотувга чиқарилишига ишонч билдирди. Моторли вариантнинг нархи 13 000 евро бўлиши кутилмоқда, моторсиз варианти 2 000 еврога арзонроқ бўлади, деб хабар беради techcult.ru.