Бу ҳақда Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жамғарма вилоят филиалининг собиқ бошлиғи ўзига ишониб топширилган маблағларни ўзлаштириш учун Қарши шаҳридаги фаолият кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан жиноий тил бириктирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167- ва 209-моддалари  билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.