Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевга кўра, ШҲТнинг асосий кучи – у қандайдир блок ёки ёпиқ тузилма бўлишдан йироқлиги. Бу ташкилот ҳамиша турли кўринишдаги ҳамкорликлар учун очиқ ва Самарқанд саммити ҳам ташкилот халқаро ўзаро тушуниш, ишонч ва ҳамкорлик барпо этиш учун платформа эканини исботлаши керак.
«ШҲТ саммити қандайдир қарама-қаршиликларни кучайтириш ёки янги деворларни барпо этиш, янги чегараларни белгилаш эмас, балки янги кўприкларни қуриш, халқларни бир-бирига яқинлаштиришга қаратилган анжуман бўлади», – дея қайд этди Сенат раиси ўринбосари.
ШҲТ бу – минтақавий ривожланиш ташкилоти. Минтақанинг энг йирик давлатларнинг бу ташкилотга кириши кўзда тутилган дастурнинг амалга ошишида ижобий рол ўйнаши мумкин.
«Эрон – муҳим ва йирик давлат. Дунёда бевосита чегарадош давлатлар сони бўйича ҳам энг катта мамлакат бу – Эрон. У Марказий Осиёни Яқин шарқ, Жанубий Осиё, Кавказ, Европа билан боғловчи чорраҳада жойлашган. Бу эса унинг жўғрофий жойлашуви қанчалик муҳимлигини кўрсатади.
Энг асосийси – Эрон орқали денгиз портларига чиқиш имконияти биз учун жуда муҳим. Чабаҳар денгиз портлари Марказий Осиёни жаҳон бозори билан боғлашда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Албатта, Эрон билан ҳамкорлик қилиш ШҲТ учун жуда муҳим», – таъкидлади Содиқ Сафоев.