Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-февраль ойида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 294 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.
2021 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, ушбу соҳада жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 9 392 тани ташкил этмоқда.
2021 йил январь-февраль ойида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларга эга бўлган ҳудудларга, жумладан Тошкент шаҳри – 66 та, Фарғона вилояти – 31 та,Тошкент вилояти – 27 та, Самарқанд вилояти – 23 та киради.