"Суперконтракт" масаласида, албатта, фикрим ижобий эмас. Тиббиётда ўқиш осонмас. Мана, ҳозир нима учун тиббий таълимни тўлиқ трансформация қиляпмиз? Тиббиёт йўналишидаги талаба энди икки босқичда имтиҳон топширади. Учинчи курс тугаганидан кейин фундаментал фанлар бўйича биринчи имтиҳонни топширади. Ушбу имтиҳонни ўша олий таълим муассасаси ўқитувчилари эмас, умуман бошқа ташкилот вакиллари олади. Фундаментал фанлар имтиҳонидан ўтган талаба 4−5−6-курсларда клиник фанлар бўйича ўқитилади ва кейин иккинчи марта имтиҳон топширади. Талабанинг ҳам фундаментал, ҳам клиник фанларни тўлиқ халқаро даражада эгаллаганидан кейин ишлашига рухсат берилади", — деди ССВ раҳбари.
Вазир "тиббиёт соҳасида „суперконтракт“ бутунлай йўқолиши мумкинми?", деган саволига қуйидагича жавоб берди: "Албатта, буни ҳукумат белгилаб беради. Биз ҳукуматга таклифимизни киритганмиз".
Шунингдек, ССВ раҳбари "суперконтракт" йўқоладими йўқми, асосий эътиборни ОТМларда таълим бериш ва талабаларнинг билимини текширишга қаратиш кераклигини таъкидлади.
https://t.me/darakchi/105968
"Гап талабанинг ўқишида ва бизнинг филтримизда. Хоҳлаган талаба "суперконтракт" кириши мумкин, бутун дунёда тенденция шунақа. Билими бўлса, малакаси бўлса, кириши мумкин: у "суперконтракт"га кирадими, ўз билими билан кирадими, энг асосийси, биз филтрни халқаро талаблар даражасида қилиб қўйсак, ўзи ҳамма талаба филтрланади", — деди вазир.
Соғлиқни сақлаш вазири: "Тиббиётда "суперконтракт"ни олиб ташлаш бўйича ҳукуматга таклиф киритганмиз"
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тиббиёт йўналишига ўқишга киришда ҳам "суперконтракт" мавжудлигига ўз муносабатини билдирди.
Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди
- Эпигенетик билимга асосланган деҳқончилик ёхуд уруғ “тарбиясидан” бошланган янги давр
- Salesforce FIDE Жаҳон Чемпионати 2026: сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди
- 14 сентябрь куни дунёда нефть нархлари ошди
- Тошкентда олий таълимда аккредитациянинг ўрни ва халқаро тажрибага бағишланган тадбир ўз ишини бошлади
- Фарғона вилоятида 6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- “Чорвоқ”да чўкиб кетган ота ва икки ўғил ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди
- Бакалавриатни имтиёзли диплом билан битирганларга малака тоифаси берилади
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади
- Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди