Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 май ҳолатига соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 598 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.
2021 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, ушбу соҳада жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 9 577 тани ташкил этмоқда.
2021 йил январь-апрель ойида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларга эга бўлган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри – 117 та;
Фарғона вилояти – 67 та;
Тошкент вилояти – 56 та;
Самарқанд вилояти – 52 та.