Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Йўлдош Жумаев, бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Хотин қизлар масалалари бўйича вилоят ҳокими маслаҳатчиси Феруза Ибрагимова, шунингдек, ҳаваскор спортчилар, жамоатчилик вакиллари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Марафон стартида олдин сўз олганлар жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқаро биринчи навбатда ўзи ва оиласи учун соғлом муҳитни яратишини алоҳида қайд этишди.
Марафон Бухоро нефть ва газ саноати коллежи олдидан бошланиб, Муҳаммад Иқбол ва Навоий шоҳкўчалари орқали «Бухоро» спорт мажмуасигача бўлган масофада давом этди. Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган спорт тадбирида барча шаҳар-туманларидан келган уч юз нафардан ортиқ шижоатли ва фаол хотин-қизлар қатнашди.
- Бугунги спорт мусобақаси ажойиб ўтди. Айниқса, ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида ўтказилгани янада кўтаринки кайфият бағишлади,- дейди Қурбонгул Бўронова. —Биз хотин-қизлар доимо соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз. Бундай марафонларни тез-тез ташкил этиш орқали соғлиғимизни мустаҳкамлаш билан бир қаторда, вақтимизни самарали ўтказишимиз ҳамда жисмоний тарбия ва спортни кундалик турмуш тарзига айлантиришимиз мумкин.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, бу каби спорт тадбирлари вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ўтказиш белгиланган,