Авваллари йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта – душанба ва жума кунлари амалга оширилар эди.
2024 йил 24 январдан бошлаб авиаташувчи учинчи қатновни жорий қилиб, чоршанба кунлари Boeing 737-800 самолётида қўшимча рейсни амалга оширишни режалаштирмоқда.
«Somon Air» - бош қароргоҳи Душанбеда жойлашган Тожикистон авиакомпанияси бўлиб, ички ва халқаро йўналишларда мунтазам йўловчи ташувларини амалга оширишга ихтисослашган.