Телеканал маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклав шимолидаги Камол Адван касалхонасида етти нафар бола тўйиб овқатланмасликдан вафот этган. Яна бир нечтаси оғир аҳволда қолмоқда, уларга ғамхўрлик қилишда қийинчиликлар юзага келмоқда, чунки шифохонада электр генераторлари учун ёқилғи тугаб қолди.

Анклав соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” касалхонасида чанқаш ва тўйиб овқатланмасликдан яна икки бола ҳалок бўлганини айтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг тегишли дирекцияси маълумотларига кўра, 570 мингдан ортиқ аҳоли (Ғазо аҳолисининг тўртдан бири) очарчилик ёқасида турибди ва икки ёшгача бўлган ҳар олтинчи бола анклав шимолида тўйиб овқатланмаслик ва чарчоқдан азият чекмоқда, деб хабар беради tass.ru.