Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг жами корхона ва ташкилотлардаги улуши 1,9 фоизни (сони 9 959 та) ташкил этди.
1 август ҳолатига соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларни йиллар кесимида динамикаси:
2017 йилда – 5 801 та;
2018 йилда – 6 426 та;
2019 йилда – 7 467 та;
2020 йилда – 8 554 та;
2021 йилда – 9 959 та.