Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2 189 нафарни ташкил қилиб, соғайганлар эса 1 405 нафарга етди. Вафот этганлардан ташқари, ҳозирда 774 нафар бемор даволанмоқда. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда қаторасига сўнгги 14 кун давомида COVID-19 инфекциясидан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлган, фақат ўнинчи куни икки ҳолат ҳам тенглашган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.