Бир кун аввал Сосьва қишлоғида ёнғин содир бўлган эди. Ёнғин 120 та уйни вайрон қилган, 320 нафар аҳолига зарар етган. Ёнғин 9 минг квадрат метр майдонга зарар етказди. Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва бир киши бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, Сосьвадаги ёнғинга хавфсизлик қоидаларини бузган ҳолда тахта тегирмонида тахта қириндисининг ёниши сабаб бўлган, деб хабар беради mir24.tv.