Ўзбекистон Олий судида мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган шахсларга оид жиноят ишлари апелляция тартибида Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 4 та жиноят иши бўйича совет даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган 173 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди.