Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакат ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши оқибатида табиий газ истеъмоли кескин ошган. Бу эса магистрал газ қувурларида босимнинг пасайишига олиб келган.
Бундай шароитда, аввало, аҳоли хонандонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.
Шу муносабат билан, 10 март куни соат 16:00 дан бошлаб республика бўйлаб метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов киритилиши белгиланган.
Айни пайтда, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ҳамда жамоат транспорти учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда давом эттирилиши маълум қилинди.
Энергетика вазирлиги юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўради.