Мазкур танловлар аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини таъминлаш ҳамда аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.

Унда “Энг яхши сектор раҳбари” сифатида Сўх тумани прокурори, 2-сектор раҳбари - Садирали Мирзокаримов танлов ғолиби деб топилиб, унга диплом ҳамда Президент совғаси – “Gentra” русумли автомобил тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши хотин қизлар фаоли”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” танлови ғолиблари ҳам тақдирландилар.