Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов иштирок этди. 
 
– Чегара ҳудудидаги бўлган нохуш ҳолат кўп нарсаларни қайтадан кўриб, қайтадан қарашга ҳаммамизни мажбур қилди, – деди А. Арипов. – Бевосита Президентимизнинг топшириқлари билан мен бошчилигимда вазиятни ўрганиш учун мутасадди идоралар раҳбарлари етиб келишди. Биринчи навбатда вилоят раҳбари Шуҳрат Ғаниев ва бошқа раҳбарлар бу ерга зудлик билан келиб, вазиятни чуқурлашишига йўл қўймаган. Бизнинг олдимизда энг катта масъулият турибди, бу – Сўх туманидаги муаммоларни ҳал этиш ва туманни обод қилиш.
 
920__95_2708467346.jpg
 
Сессия ишида янги ҳокимга ўринбосарлар ҳам тайинланди. Маъмуржон Ботиров туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, Бобосодиқ Латипов туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида иш бошлади. 
 
Қосимжон Раҳимбердиев Сўх туман ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур туманда туғилган.
 
photo_2020-06-04_12-46-16.jpg