Сўх тумани марказий шифохонасига оғир беморларга шошилинч ёрдам кўрсатишга мўлжалланган янги «Hyundai» русумли тўлиқ жиҳозланган реанимобил тақдим этилди.

Шунингдек, қиймати салкам 100 000 долларга тенг бўлган кардиомонитор, 1 та дефибрелятор аппарати, 3 та инфузоматор дастгоҳи, каронавирусни даволашда ишлатиладиган 4 та СИПАП, 1 та жарроҳлик ускунаси ва дори-дармонлар ҳам туман тиббиёт бирлашмасига етказиб берилди.

Янги тақдим этилган реанимобил ва замонавий тиббиёт жиҳозлар келгусида Сўх туманида аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада юксалтиришга хизмат қилади, деб хабар беради Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.