Учрашувда таъкидланганидек, SpaceX бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келяпти. Компания вакили Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.
Шу билан бирга, АКТ вазирлиги томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, компания вакилига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича таклифлар берилди.
Мулоқотда томонларни қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича фикрлар алмашилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги матбуот хизмати.