Лучано Спаллетти Наполидаги мавсуми шунчаки ажойиб бўлди.

Неаполликлар Марадонадан кейинги иккинчи ғалабадан 33 йил ўтиб, тарихий учинчи Скудеттони қўлга киритгани мутахассиснинг катта меҳнати натижасидир.

Соврин мураббийга 4 июнь куни Италия чемпионатининг 38-туридан ўрин олган Наполи Сампдория баҳси олдидан топширилади.

"Адзуррилар ҳақиқатдан ҳам биринчи кунларданоқ нафақат натижа, балки ажойиб ўйин, юқори халқаро савиядаги футболни намойиш этиш билан ҳам ўзларини танитишга муваффақ бўлишди" - дейди А Серия бош директори Луиджи Де Сиерво.

Жорий мавсумда Наполи 1990 йилдан бери илк бор Италия чемпионига айланди. Скудетто жамоанинг тарихидаги учинчиси бўлди.