Тадбирда марказ директори О.Рўзиев, Афғонистон темир йўл бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аҳмад Шафиқ Урфони, Молия вазирлиги ҳисоблар бўлими директори Муҳибулло Сахизода, Транспорт қўмитаси бошлиғи ўринбосари Лутфулло Амини, Афғонистоннинг Термиз шаҳридаги Бош консулининг 1-котиби Бисмилло Мангал ва бошқалар сўз олиб, битирувчиларни муборакбод этишди. Қолаверса, уларни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтишди.
4 йил давомида марказда «Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси» йўналишида таҳсил олган афғонистонлик талабалар энди ўз юртларида ушбу соҳада ишаш имконияти эга бўлишди. Ҳар томонлама малакали кадрларни тайёрлаш учун машғулот ва дарс жараёнларига Тошкент давлат транспорт университетининг малакали профессор-ўқитувчилари ҳам жалб этилди. Шунингдек, талабалар 1 ой давомида танишув амалиётини ўтаб, якуний давлат имтиҳонларини яхши ва аъло баҳоларга топширдилар.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, бугунги кунда 111 нафар афғонистонлик талабалар темир йўл ҳамда ўзбек тили ва адабиёти йўналишларида таҳсил олмоқда.