3 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 246 033 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (61 287 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (24 122 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати.