Тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Г.С. ўзига тегишли хулоса чиқармасдан бошқа бир фуқаро С.нинг ишончига кириб, гўёки ҳокимиятда ишловчи танишлари орқали уй-жой олиш учун субсидия маблағи олиб беришини айтиб, дастлаб унинг 1 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.