Лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатишга асос бўлган камчиликлар жамият томонидан бартараф этилмаганлиги сабабли, 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиш юзасидан судга даъво аризаси киритилган.

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 21 июндаги буйруғига мувофиқ, “AGROS HAYOT” суғурта ташкилоти акциядорлик жамиятининг фирма номида тегишли ўзгариш бўлганлиги сабабли, унинг лицензияси қайта расмийлаштирилди", дея хабар бермоқда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати.