Рақамли технологиялар вазирлигининг келгуси йилга мўлжалланган режалари:

  • Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида “булутли” маълумотлар маркази ишга туширилади.
  • Стартапларга шароит яратиш учун Тошкент ахборот технологиялари ва Инха университетларида сунъий интеллект бўйича лабораториялар очилади.
  • Давлат идораларининг 3 минг нафар ходими, ҳокимлар ва ўринбосарларининг бу борада малакаси оширилади.

Сунъий интеллект асосида ишлайдиган лойиҳалар сони 100 тага, дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажми 50 миллион долларга етказиш кўзда тутилмоқда.