Роман Дроздь қабул учун миннатдорлик билдириб, вилоятга ташрифидан мақсад ўсимликларни етиштиришнинг инновацион технологияларини, сунъий интеллект ёрдамида далаларни кечаю кундуз мониторинг қилиш имкониятини берувчи Cropler тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлар топиш, гидропоник ва аэропоник экин етиштириш тизимлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш эканлигини маълум қилди.

Таклиф этилаётган инновацион усуллар бўйича тақдимот ўтказилди, уларнинг вилоятнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси учун афзалликлари, тежамкорлик хусусиятлари ҳақида фикр алмашилди.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги соҳасидан масъул ўринбосари Алибек Турсунов ҳам иштирок этган учрашувда ҳамкорликни вилоят қишлоқ хўжалиги субъектлари учун манфаатли усулда йўлга қўйиш имкониятлари бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.