Ушбу ҳужжат билан сунъий интеллект технология ва тизимларидан фойдаланишда қуйидаги этика тамойиллари белгиланмоқда:

  • қонунийлик;
  • шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг устуворлиги;
  • тушунарлилик;
  • масъулият, жавобгарлик ва назорат;
  • адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик;
  • очиқлик ва шаффофлик;
  • маълумотлар ҳимояси;
  • ишончлилик ва хавфсизлик.

Қуйидаги қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таянмаслик талаби белгиланмоқда:

  • инсон ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор юридик аҳамиятга эга қарорлар;
  • соғлиқни сақлаш (касалликларни ташхислаш, даволаш усулларини белгилаш ва бошқалар) ва бошқа соҳалардаги қарорлар.

Сунъий интеллект технология ва тизимларини ишлаб чиқувчи ва жорий этувчи фойдаланувчиларга:

  • улардан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлиги ёки тақиқланиши, 
  • сунъий интеллектга асосланган ечимлар ёки қарорлар доим тўғри бўлмаслиги; 
  • уларнинг натижаларидан тавсиявий ёки маълумот учун фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот бериши лозим.

Шу билан бирга, қоидаларда сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.