Ушбу ҳужжат билан сунъий интеллект технология ва тизимларидан фойдаланишда қуйидаги этика тамойиллари белгиланмоқда:
- қонунийлик;
- шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг устуворлиги;
- тушунарлилик;
- масъулият, жавобгарлик ва назорат;
- адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик;
- очиқлик ва шаффофлик;
- маълумотлар ҳимояси;
- ишончлилик ва хавфсизлик.
Қуйидаги қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таянмаслик талаби белгиланмоқда:
- инсон ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор юридик аҳамиятга эга қарорлар;
- соғлиқни сақлаш (касалликларни ташхислаш, даволаш усулларини белгилаш ва бошқалар) ва бошқа соҳалардаги қарорлар.
Сунъий интеллект технология ва тизимларини ишлаб чиқувчи ва жорий этувчи фойдаланувчиларга:
- улардан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлиги ёки тақиқланиши,
- сунъий интеллектга асосланган ечимлар ёки қарорлар доим тўғри бўлмаслиги;
- уларнинг натижаларидан тавсиявий ёки маълумот учун фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот бериши лозим.
Шу билан бирга, қоидаларда сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.