Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда Термиз туманида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

Термиз халқаро савдо марказида амалга оширилган тадбирда олдиндан кузатувга олинган 27 ёшли қўшни давлат фуқароси ички аъзоларига шубҳали буюмларни яширгани аниқланди.

Ушбу шахс тўғри ичак қисмига жойлаган 3 дона полиэтилен ўрамни 36 ёшли бошқа фуқарога топшираётган вақтида қўлга олинди.

Ўрамлар белгиланган тартибда, холислар иштирокида очиб кўрилганда, унинг ичида 203 грамм оғирликдагиопийгиёҳвандлик моддаси борлиги маълум бўлди.

Шу куннинг ўзида тезкор тадбир Термиз шаҳрида давом эттирилиб, мазкур гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиши керак бўлган занжирнинг сўнгги ҳалқасидаги 40 ёшли фуқаро ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.