Вилоят ҳокими уларга мамлакатимизда юз бераётган оламшумул ўзгариш ва янгиланишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Юртдошларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари билан қизиқиб, муаммо ҳамда таклифларини тинглади. 

Уларнинг аксарияти уй-жой, томорқа билан таъминлаш, вилоятга қайтиб боргач, тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашиш, маҳаллаларда замонавий болалар ўйингоҳлари барпо этиш каби масалаларни ўртага ташлади. Шу ернинг ўзида 12 та мурожаат ҳал этилди. Ечими вақт талаб этадиган мурожаатлар учун муддат белгиланиб, ижроси қатьий назоратга олинди.  

Сурхондарёликларнинг Россия давлатига сафари давом этмоқда.